President of the Republic of Tajikistan

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Вахш дарёси оқимини ӯзгартириш маросимида сӯзлаган нутқи

29.10.2016 14:52, Roghun city

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли меҳмонлар ва қурувчилар!

Ушбу фурсатларда Роғун гидроэлектростанциясининг бу йирик иншоот қурилиши энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланган тӯғонини бунёд этиш бӯйича ишларнинг бошланиши мақсадида йиғилдик.

Тожикистон  барча фуқаролари бу эзгу кунни узоқ йиллар кутишди ва Ватаннинг шарафли ӯғлонлари – малакали мутахассислар ва қурувчилар бу тарихий кунни яқинлаштириш учун тинимсиз меҳнат қилишди.

Яъни азиз Тожикистон миллий орзу-умидлари ва ёрқин келажагига тамал тоши қӯйилаётган бу кун ёрқин ва нурли ҳисобланади.

Шу муносабат билан мамлакат барча фуқаролари, айниқса, сиз Роғун ГЭСининг қурувчилари, лойиҳаловчилари, севимли Ватанимиз учун тақдирсоз лойиҳанинг муҳандис-техник ходимлари ҳамда барча маҳаллий ва хорижий компаниялар раҳбарлари-ю, мутахассислари, жумладан, тӯғон қурилиши бош пудратчиси – «Салини Импреджило» компанияси намояндаларини бу тарихий ҳодиса билан чин қалбимдан табриклайман.

Яқин келажакда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси сизнинг меҳнатингиз натижасидан фойдаланади. Чунки ватандошларимизнинг  уйлари сизнинг бу гидроэлектростанциядаги бунёдкорлик меҳнатларингиз туфайли ишлаб чиқариладиган энергия билан таъминланади.

Шунинг учун, ушбу фурсатларда мамлакатимиз барча аҳолиси сиз, жасур қурувчиларнинг бунёдкорлик иродангиз учун чуқур миннатдорчилик ва ифтихор туйғуси билан қамраб олинганига қаттиқ ишонаман.

Бу ҳақиқатдан ҳам тарихий ҳодиса муқаддас байрам – Ватанимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш йилида юз бераётгани ва мамлакатимиз шарафли халқининг энг яхши ютуқларидан  бири ҳисобланиши жуда рамзийдир.

Барчангизга маълумки, мамлакатимизнинг йигирма беш йиллик тарихи қарама-қаршиликлар ва мушкулликлар, ютуқлар ва йӯқотишлар, юксалиш ва қоқилишларга тӯла бӯлди.

Ушбу барча мушкулликларга қарамасдан, ватанпарвар ва эрксевар халқимизнинг самимий қӯллаб-қувватлаши, ҳаракатлари ва меҳнатлари туфайли мамлакатимизнинг устувор ва режали ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг уддасидан  чиқдик.

Бироқ миллий иқтисодиёт ва жамиятимиз тараққиёти йӯлида ҳалигача бир қатор мушкулликлар мавжуд бӯлиб, уларни ҳал этиш мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиёти, халқ турмуш даражасини яхшилаш учун жуда муҳимдир. Шунинг учун бу мақсадга эришиш йӯлида дӯстона меҳнат қилишга вазифадормиз.       

Шундай муаммолардан бири кузги-қишки мавсумда электроэнергиянинг тақчиллиги ҳисобланади.

Барчангизга маълумки, Тожикистонда нефт, газ, ёнилғи қазиб олиш ва қайта ишлаш манбалари етарли эмас. Лекин мамлакатимизда миллий бойлигимиз ҳисобланган йирик гидроэнергетик захиралар мавжуд бӯлиб, улардан самарали фойдаланиш мамлакат устувор иқтисодий тараққиёти ва экспорт потенциалини оширишни таъминлаш бӯйича имкониятларни бир неча бараварга юксалтириши мумкин.

Шундай йирик захираларга қарамасдан, узоқ йиллар мобайнида мамлакатимиз кузги-қишки мавсумда электроэнергия қаттиқ тақчиллигига рӯпара келаётган бӯлиб, бу катта ижтимоий-иқтисодий муаммоларни юзага чиқармоқда.

Шундай йиллар бӯлдики, мамлакат аҳолисига  йилнинг энг совуқ мавсумида  атиги икки-уч соат электр энергияси узатилиб, баъзи кунларда умуман энергиясиз ҳам қоларди.

Фуқаролар учун ҳаётан муҳим муассасалар – мактаблар, касалхоналар ва саноат корхоналари фаолият юритмади. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, фуқаролар ҳаёт шароити ва сифати, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий масалаларни ҳал этишга салбий таъсир кӯрсатди.

Шу сабабли, Ҳукумат энергетик хавфсизликни таъминлашни мамлакат стратегик мақсадларидан бири сифатида белгилади ва бу мақсадга эришиш учун барча захиралар ва имкониятларни сафарбар этди.

Мамлакатни келгусида электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида мавжуд гидроэлектростанцияларни реконструкция қилиш ва янги иқтидорларни ишга тушириш, электр узатиш линиялари қурилиши, унинг техник исрофгарчилигини камайтириш, электр энергиясини тежаш ва энергияни тежовчи технологиялардан фойдаланиш орқали минтақада сув захираларини унумли тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Энергетик тармоқни ривожлантириш йӯлида бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга татбиқ этиш мамлакат Ҳукуматининг доимий ҳаракатлари ва интилишларидан дарак бериб, бунинг натижасида бугун электроэнергия тақчиллиги бир неча баравар камайди ва фуқаролар яшаш шароитлари анча яхшиланди.

Умуман, мустақилликнинг 25 йили мобайнида мамлакатимизда 1300 мегаваттдан зиёд янги энергетик иқтидорлар ишга туширилди.

Мустақиллик йилларида энергетик тармоқ тараққиёти, энергетик иқтидорлар ва улар инфратузилмаларини яхши ҳолатда сақлашга молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 26 миллиард сомоний (уч миллиард Америка долларидан зиёд)дан кӯпроқ маблағ йӯналтирилди.

Жумладан, янги ишлаб чиқариш иқтидорларини ишга тушириш учун 8,6 миллиард сомоний (1 миллиард 225 миллион Америка доллари), янги энергетик инфратузилмаси, электр узатиш линиялари ва подстанциялар қурилишига – 3,5 миллиард сомоний (500 миллион Америка доллари) ҳамда мавжуд ускуналар ва тармоқлар реконструкцияси ва модернизацияси, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш ва электроэнергияни ҳисоблаш учун – қарийб 1,5 миллиард сомоний (200 миллион Америка долларидан зиёд) маблағ сарфланди.

Айни пайтда ички маблағлар ҳисобидан бажарилаётган ишлар билан бир қаторда, 4,8 миллиард сомоний маблағга давлатимизнинг  6та сармоявий лойиҳаси, жумладан, 2,7 миллиард сомонийга янги ишлаб чиқариш иқтидорлари қурилиши, бир миллиард сомонийга янги инфратузилма қурилиши, 900 миллион сомонийга мавжуд тармоқлар реконструкцияси ва модернизацияси ишларини амалга татбиқ қилиш давом этмоқда.

Мустақиллик даврида Роғун ГЭСида қайта тиклаш ва қурилиш ишларида 12,5 миллиард сомонийдан зиёд маблағ  ӯзлаштирилди.

Норак ГЭСи модернизацияси (иккита ишчи агрегат алмаштирилиши) ГЭС таъмири ва реконструкцияси) учун бугунги кунгача 650 миллион сомонийдан зиёд маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, энергетик мустақилликка эришиш мақсадида бюджет маблағлари ва хорижий сармоялар ҳисобидан 36 миллиард сомоний (4 миллиард доллардан зиёд) маблағ йӯналтирилади.

Жумладан, жорий йилда 1,1 миллиард сомонийга Сарбанд ГЭСи модернизацияси бошланади. Келгуси йили 3 миллиард сомоний маблағга Норак ГЭСи ва 600 миллион сомонийга Қайроққум ГЭСи модернизацияси иккинчи босқичи бошланади.

Яқин йилларда 300 мегаватт иқтидорга эга бӯлган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказининг иккинчи корпуси фаолият юрита бошлайди. У электроэнергия ишлаб чиқариш билан бир қаторда, пойтахт аҳолиси уйларини иссиқлик билан ҳам таъминлайди.

Бу энергетик мустақиллик йӯлида яна бир жиддий қадам бӯлиши шубҳасиздир. Бироқ, неча марта қайд қилиб ӯтганимдек, Роғун ГЭСи қурилишисиз тӯлиқ энергетик мустақилликка эришиш имконсиздир.

Баландлиги 335 метр бӯлган Роғун ГЭСи тӯғони дунёдаги энг баланд тош-ер тӯғони бӯлиб, 3600 мегаватт (17 миллиард киловатт-соатдан зиёд) иқтидорга эга гидроэлектростанция минтақадаги энг йирик гидроэлектростанциялардан бирига айланади. Бу рақам Норак ГЭСи ишлаб чиқариш иқтидоридан бир ярим баравар зиёддир.

Ҳозир Тожикистондаги мавжуд энергетик иқтидор 5400 мегаваттни ташкил қилади ва қайд қилиб ӯтганимдек, яқин йилларда яна 300 мегаватт янги иқтидорлар ишга туширилади.

Тожикистон учун тақдирсоз бӯлган бундай йирик ноёб иншоот, яъни Роғун ГЭСининг қурилиши техник, муҳандислик ва моддий нуқтаи назардан махсус тартиб ва усулни талаб қилади.

Шунинг учун, Роғун ГЭСи қурилиши оддий иш эмас, у бир ёки икки йилда битмаслигини қайд қиламан.

Қурилиши 18 йил давом этган Норак ГЭСи қурилиши тажрибасидан бундай йирик иншоот бунёд этиш тӯғон қурилиши технологияси талаблари ва сув омборини босқичма-босқич тӯлдириш муддати билан боғлиқ бӯлган аниқ бир вақтни талаб қилишини биламиз.

Таъкидлаш жоизки, Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси жаҳон ҳамжамиятининг асосини қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ташкил қилувчи «яшил иқтисодиёт»га ӯтиш бӯйича  бугунги ҳаракатларига мувофиқ келиб, уни амалга татбиқ этиш атмосферага карбонат ангидрид гази тарқалишини юз минг тоннагача камайтиришга имконият яратади. 

Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз бу ҳаётан муҳим иншоотни халқаро сифат ва хавфсизлик стандартлари талабларига мувофиқ келувчи энг яхши ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда  қуриш қарорини қабул қилдик.

Айнан мана шу мақсадда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ва ижтимоий-иқтисодий таъсири баҳоланиши босқичи тугатилганидан кейин халқаро тендер эълон қилиш орқали  биз жаҳон нуфузли компанияларини гидроэлектростанция қурилишида иштирок этишга чақирдик. Италиянинг халқаро майдонда гидротехник иншоотлар қурилиши соҳасида тажрибали компанияларидан бири бӯлган «Салини Импреджило» компанияси тендерда ғолиб чиқиб, гидроэлектростанция тӯғони қурилиши ишларини бошлаб юборди.

Яъни Роғун ГЭСи тӯғонини айнан мана шу компания қуради. 

Қурилиш жараёни устидан назорат ишларини бажариш ва буюртмачига намояндалик қилиш бошқа компания – Франциянинг консултатив-муҳандислик ишлари бӯйича бой тажрибага эга бӯлган «Трактебел инджиринг» компанияси зиммасига юклатилган.

Фурсатдан фойдаланиб, гидроэлектростанция бунёд этилишида ишлаётган барча маҳаллий ва хорижий компанияларга омад тилайман.

Айни пайтда бу муҳим иншоотда қарийб 15 минг мутахассис ва ишчи меҳнат қилаётган бӯлиб, 2100 донадан зиёд техника, машина ва механизмлар сафарбар этилган.  

 Қайд қилиб ӯтганимдек, қурилиш жараёнида ишлар, қурилиш материаллари сифати, хавфсизликнинг халқаро стандартларини таъминлашга биринчи даражали эътибор қаратилади.

Шу сабабли, иншоотга сифат, қурилиш назорати ва гидроэлектростанция келгусидаги фаолияти бӯйича энг яхши ва илғор ускуналар келтирилган ва фойдаланилмоқда.

Роғун ГЭСи биринчи навбати, яъни унинг биринчи агрегати 2018 йилнинг охиригача, иккинчи агрегати 2019 йилнинг апрел ойигача ишга туширилиб, ишлаб чиқарилаётган электроэнергия мамлакат ягона энергетик тизимига узатилади.

Яъни 2018 йилнинг декабрида гидроэлектростанция электроэнергия ишлаб чиқара бошлайди ва «Роғун» электри Тожикистон ҳар бир оиласига узатилиб, энергетик мустақилликка эришиш йӯлида охирги қадам ташланади.

Азиз дӯстлар!

Лойиҳа минтақавий аҳамиятга эга эканлиги ӯзига алоҳида эътиборни тортувчи бошқа масалалардан бири ҳисобланади. 3600 мегаватт иқтидорга эга бӯлган Роғун ГЭСи ва унинг сув омборида 13,3 километр квадрат сувни сақлаш ҳақиқатдан ҳам, минтақада гидроэнергетик масалаларни ҳал қилишда муҳим ролни ӯйнаши мумкин.

Тожикистон дарёларида энергетик иншоотлар бунёд этиш, энг аввало, сув ва энергетик масалалар ӯртасида мувозанатни таъминлашга йӯналтирилган бӯлиб, яқин келажакда эҳтимолий зарар, Амударёнинг ӯрта ва қуйи оқимида қурғоқчилик ҳамда сув тошқинлари даражасини камайтиришнинг ягона йӯлига айланади.

Мазкур иншоот оқим пастки қисмида жойлашган мамлакатларга фойдаланиладиган ерлар суғорилиши ва янги ерларни ӯзлаштиришни таъминлашга имконият яратади.

Бутунжаҳон банки ва жаҳон нуфузли олимлари томонидан ӯтказилган экспертизалар юқорида зикр этилган гапларни тасдиқлайди.

Минтақа мамлакатлари манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш мақсадида биз 2007 йили Бутунжаҳон банкига лойиҳанинг халқаро экспертизасини ӯтказиш чақириғи билан муроажаат қилдик ва шундан буён сӯзлашувлар, бу муҳим иншоотни ӯрганиш ва тадқиқот қилишга етти йил вақт сарфладик.

Жаҳоннинг энг яхши экспертлари икки консултант-компания ва мустақил экспертлар гуруҳи билан бу жараёнга жалб қилинган бӯлиб, улар консултациялар, тадқиқотлар, махсус вазифалар ташкил этиш орқали минтақа мамлакатлари билан лойиҳанинг турли қирраларини муҳокама қилишди ва ӯз хулосаларини тавсия этишди.

Бунинг натижасида, 2014 йили лойиҳа техник-иқтисодий асосланиши ва ижтимоий-иқтисодий таъсирини баҳолаш Роғун ГЭСи қурилиши имкониятини тасдиқлади.

Иқлим ӯзгариши, унинг атроф-муҳитга вайронкорона оқибатлари ҳамда сув тақчиллиги минтақамизга катта зарар етказаётган бугунги шароитда гидроэлектростанциялар қурилиши гидроэнергетик захиралардан фойдаланиш бӯйича унумли, самарали, фойдали ва хавфсиз ташаббус ҳисобланади.

Эслатиб ӯтиш жоизки, айнан янги кичик ва йирик гидроэлектростанциялар қурилиши электроэнергия тақчиллиги муаммосини бартараф этибгина қолмасдан, балки минтақанинг оқим пастки қисмида жойлашган барча мамлакатларини қурғоқчилик йилларида сув билан ҳам таъминлайди.

Шунинг учун энергетика соҳасида дастурларни амалга татбиқ этиш орқали биз ӯз захираларимиз ва имкониятларимизни Марказий Осиёнинг барча фуқаролари хизматига йӯналтиришни истаймиз. Чунки давлатлараро тармоқлар воситасида электроэнергия экспорти ва мунтазам сув билан таъминлаш минтақа барча мамлакатлари манфаатларига хизмат қилади.

Тожикистон мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ ӯз сиёсатида минтақавий ҳамкорлик, айниқса, қӯшни мамлакатлар билан ҳамкорликни биринчи ӯринга қӯйиб, бундай ҳамкорликни ҳар қандай муаммоларни ҳал этишнинг ягони йӯли, деб ҳисоблайди.

Шу сабабли, биз минтақа мамлакатлари билан гидроэнергетик режаларни амалга татбиқ этиш йӯлида самарали ва ӯзаро фойдали ҳамкорликлар тарафдори эканлигимизни  бир неча марта айтганмиз ва яна такроран қайд қилмоқчиман.

Чунки бундай муносабат ҳаёт талаби ҳисобланади ва барчамизнинг келгуси авлодларимиз олдида зиммамизга катта масъулият юклайди.

Шу сабабли, Марказий Осиёнинг биродар халқларига мурожаат қилар эканман, тожик халқи узоқ асрлар давомида ӯз қӯшнилари билан тинчлик, хотиржамлик, ӯзаро тушуниш ва ҳамкорлик фазосида яшаб келганлигини таъкидлайман.

Биз аждодларимизнинг бу эзгу анъанасини давом эттирган ҳолда ӯз қӯшниларимизни ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда сувсиз қолдирмаслигимизни юксак масъулият билан айта оламан.

Бундан ташқари, маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш орқали Марказий Осиё мамлакатлари барча фуқароларини  минтақа халқлари учун асрлар давомида етадиган Сарез кӯлининг ичимлик суви билан таъминлаш бӯйича лойиҳани амалга татбиқ этишга тайёрлигимизни яна бир бор такрорлайман.

Бугун биз минтақа мамлакатлари, жумладан, дӯст ва биродар Ӯзбекистон билан ӯзаро фойдали йӯналишлар, айниқса, сув, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда яхши қӯшнилик  муносабатларини йӯлга қӯйдик, ҳамда икки томонлама муносабатларнинг барча муҳим масалалари ӯзаро тушуниш, халқларимиз манфаатлари йӯлида ӯз ечимини топишига ишончимиз комил.

Қадрли ватандошлар!

Тожикистон бугун бунёдкор мақсадларни амалга татбиқ этиш, айниқса, кичик ва йирик гидроэнергетик иншоотлар қурилиши босқичида турибди.

Бу бунёдкорлик ташаббусларни татбиқ этишдан асосий мақсад, биринчи навбатда, мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлаш ҳисобланиб, шу билан бирга, мамлакатни индустриялаштириш жараёнини кенгайтириш ва шу йӯл орқали минглаб янги иш жойлари яратиш, Тожикистон ишлаб чиқариш ва экспорт потенциалини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этишни ният қилганмиз.

Ва бу табиий, чунки уч минг йиллик бошланишидаги бугунги ӯзгарувчан шароитда тожиклар мустақил давлати биноси ӯзининг янги чизмасига эга бӯлиши ҳамда Тожикистон халқи ӯтган тарихига нисбатан ва миллатнинг келгуси тақдири сиймоси олдида ӯз вазифаларини ифтихор билан ижро этиши керак.

Сӯзим охирида энергетика соҳаси ва умуман, ҳаётнинг барча соҳалари тараққиёти йӯналишидаги барча ютуқларимиз мустақиллик меваси ҳисобланиши ва тожик халқи бирлик, жипслик, хотиржамлик ва барқарорлик фазосида тӯлиқ энергетик мустақилликка эришиш йӯлида кун сайин шахдам қадамлар ташлаётганини таъкидлашни истардим.

Халқимиз янада юксак натижаларга эришишга қодирлиги ва бундан кейин ҳам давлат тараққиёти, Ватан ободончилиги, мамлакат ҳар бир хонадони хотиржам ва фаровон ҳаёти йӯлида ҳалол ва дӯстона меҳнат қилишларига ишончим комил.

Ушбу эзгу ниятлар билан Тожикистон бутун халқи ва сиз, ҳурматли иштирокчилар, шерик компаниялар ва қурувчиларни бугунги тарихий ҳодиса билан яна бир бор самимий табриклар эканман, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига бахту саодат, фаровонлик,  севимли Тожикистонимизга эса – келгусидаги ободончилик ва гуллаб-яшнашни тилайман.

Сизга, тақдирсоз иншоот ҳамда миллатимиз номус ва ютуғи  ҳисобланган Роғун ГЭСининг жасур қурувчиларига саломатлик, янгидан-янги муваффақиятлар ва янги чӯққиларни забт этишларингизни тилайман.

Саломатлик ва омад ёр бӯлсин, азиз юртдошлар!

facebook
twitter
 
Continue
 
UN
SCO
Continue
Continue
Write to the president
In accordance with the provisions of Article 21 of the Law of the Republic of Tajikistan "On appeals of individuals and legal entities", written and electronic appeals, which do not specify surname, name and patronymic of the individual, information about his place of residence or the full name of the legal entity, the address of its locations is not mentioned or wrong, or information does not correspond to reality and is submitted without signature (digital signature), are considered to be anonymous and will not be examined, if they do not contain information about the planned or committed crime.
Image CAPTCHA
Map
@Press service of President of Republic of Tajikistan
tel/fax: (+992 37)2212520